Кириш Регистрация

Дзаньоло: «АПЛ — дунёдаги энг қийин лига, Эмери эса — энг яхши мураббийлардан бири»

Баҳо:
+ | -

Италиялик ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло Англия чемпионатидаги иштироки ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. У 2022-23 йилги мавсумда «Астон Вилла» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоани 2022 йилдан буён испаниялик мутахассис Унаи Эмери бошқариб келмоқда.

«Менинг фикримча, бу дунёдаги энг қийин лига, чунки у ерда ҳар бир клуб ва ҳар бир футболчи жуда кучли ҳамда маҳоратли. «Астон Вилла»да ўйнаган вақтимда кўп нарсани ўргандим, у ўшанда ҳам, ҳозир ҳам жуда яхши жамоа. Эмери эса ҳаётимдаги энг яхши мураббийлардан бири. Ҳа, мен бундай ажойиб тажрибага эга бўлганимдан хурсандман», — деди Дзаньоло TeamTALK нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда 26 ёшли Дзаньоло ўз ватанида «Удинезе» клубида тўп сурмоқда. Transfermarkt портали ушбу футболчининг трансфер қийматини 13 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 12:50, 17.03.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик