Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

«Милан»нинг икки етакчиси ўртасида низо: Аллегри вазиятга аралашишга мажбур бўлди

Баҳо:
+ | -

«Милан» юлдузлари Рафаэл Леау ва Кристиан Пулишич ўртасида А Сериянинг 29-тури доирасидаги «Лацио»га қарши ўйиндан (0:1) сўнг келишмовчилик юзага келди.

Португалиялик футболчи 66-дақиқада захирага олинганидан сўнг ғазабини яшира олмади — жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри уни қучоқлаб қўймоқчи бўлганида, у икки бор ўзини четга олди ва мураббийга нималарнидир айтиб эътироз билдирди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Леау Пулишичнинг иккита вазиятда унга пас бермаганидан норози бўлган. Ўша вазиятларда Рафаэл «Лацио» ҳимоячиси Адам Марушичнинг ортидан бўш ҳудудга очилган эди. Леау майдондаёқ фаол равишда қўллари билан норозилигини кўрсатди ва кийиниш хонасида ҳам шеригига эътироз билдиришда давом этди. Вазиятни юмшатиш учун Аллегри аралашишига тўғри келди.

Ҳозирда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида 60 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 8 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 14:04, 17.03.2026.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик