Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Финалиссима бекор бўлгани ортидан Мессининг режалари барбод бўлди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси амалдаги Америка Кубоги соҳиби ҳамда Европа чемпиони ўртасидаги анъанавий Финалиссима баҳси бекор қилинганидан кескин норозилигини билдирди. ESPN нашрининг хабар беришича, 38 ёшли ҳужумчи учун ушбу учрашув муҳим аҳамият эга бўлган эди.

Месси мазкур ўйинни Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи деб ҳисоблаган, шунингдек, ўзининг бой коллекциясига яна бир совринни қўшиб қўйишни мақсад қилганди. Аммо учрашув ўтказилмайдиган бўлди.

Дастлаб Аргентина ва Испания ўртасидаги баҳс март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви сабабли ташкилотчилар режани ўзгартиришга мажбур бўлди.

УЕФА муқобил вариант сифатида ўйинни Мадриднинг “Сантяго Бернабеу” стадионида ўтказишни таклиф қилди, аммо Аргентина томони бу ғояни қўллаб-қувватламади. Шунингдек, Мадрид ва Буэнос-Айресда икки ўйинли форматни ташкил этиш бўйича музокаралар ҳам муваффақиятсиз якунланди. Якунда ташкилотчилар 27 ёки 30 март кунлари ўйинни қабул қиладиган бошқа мос Европа аренасини топа олмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:51, 17.03.2026.
Ўқилди: 1864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик