Кириш Регистрация

Лиссабонча «камбэк»: «Спортинг» «Будё-Глимт»ни тор-мор келтириб, Чемпионлар лигасининг илк чорак финалчисига айланди

Баҳо:
+ | -

«Спортинг» ўз майдонида Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Будё-Глимт» устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

34-дақиқада Гонсалу Инасиу ҳисобни очди. 61-дақиқада Педру Гонсалвеш мезбонларнинг устунлигини икки баравар оширди. 78-дақиқада Луис Суарес пенальтини аниқ амалга ошириб, лиссабонликларнинг учинчи голини урди. Бу гол икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклаш имконини берди — дастлабки учрашув Норвегия клубининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди.

Қўшимча вақтнинг бошида Максимилиано Араухо тўртинчи голни киритди. Учрашувдаги якуний нуқтани эса 120+1-дақиқада Рафаэл Нел қўйди.

«Спортинг» Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк иштирокчисига айланди.

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
17.03.2026 | 22:45
«Жозе Алваладе», Лиссабон

«СПОРТИНГ» — «БУДЕ-ГЛИМТ» — 5:0 (ҚЎШИМЧА ВАҚТЛАРДА)
Голлар: Гонсалу Инасиу 34 (1:0), Педру Гонсалвеш 61 (2:0), Суарес 78-пен (3:0), Араухо 92 (4:0), Габриэль Нел 120+1 (5:0).

Биринчи ўйин: 0:3.

«Спортинг»: Руй Силва, Гонсалу Инасиу, Куарежма (Дебаст, 64), Араухо (Диоманде, 110), Фреснеда, Морита (Браганса, 68), Юльманн, Тринкан (Файе, 110), Гонсалвеш (Сантуш, 68), Катаму, Суарес (Нел, 116).

«Буде-Глимт»: Хайкин, Бьертуфт, Гундерсен (Алеесами, 106), Бьеркан, Сьевольд, Берг, Фет (Эукленн, 90+1), Эвьен (Басси, 85), Хауге (Сальтнес, 79), Бломберг (Мяяття, 85), Хег (Хельмерсен, 79).

Огоҳлантиришлар: Юльманн (47), Фреснеда (74), Сантуш (104) — Бломберг (6), Хег (68), Басси (105), Сальтнес (118).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:54, 18.03.2026.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик