Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

КАФ қарори: Сенегал Африка Кубоги чемпионлигидан маҳрум этилди, Марокаш — ғолиб

Баҳо:
+ | -1

Сешанба куни Африка футбол конфедерацияси (КАФ) апелляция комиссияси 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги финали натижасини бекор қилди. Сенегал терма жамоасига Марокаш билан учрашув якунида майдонни тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди.

Сешанба куни, 17 март санасида комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Марокаш томонидан берилган апелляция кўриб чиқилди.

Оммавий ахборот воситаларига тарқатилган пресс-релизда шундай дейилган: «Африка футбол конфедерациясининг апелляция ҳакамлар ҳайъати Африка Миллатлар Кубоги (КАН) регламентининг 84-моддасига мувофиқ, Сенегал миллий терма жамоасини финалга «келмаган» деб топди, шу сабабли Марокаш Қироллик футбол федерацияси фойдасига 3:0 ҳисобидаги ғалаба тасдиқланди».

Турнирнинг 18 январда бўлиб ўтган финалида, учрашувнинг 90+8-дақиқасида сенегалликлар дарвозасига пенальти белгиланганидан сўнг, Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав норозилик белгиси сифатида ўз жамоасини трибуна ости йўлакчасига олиб чиқиб кетган эди. Кейинроқ терма жамоа сардори Садио Мане футболчиларни майдонга қайтарди. Марокашлик ҳужумчи Браим Диас пенальтини голга айлантира олмади, қўшимча вақтда эса Сенегал битта гол уриб, ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 03:10, 18.03.2026.
Ўқилди: 3679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10568]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6455]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3945]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3681]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3660]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3357]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3044]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2277]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2037]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик