Бугун, 18 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Барселона» ва «Ньюкасл» жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади. Дастлабки ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Экспертлар бўлажак ўйинда «Барселона»ни фаворит деб ҳисоблашмоқда. Майдон эгаларининг асосий вақтдаги ғалабаси 61,5%, «Ньюкасл»нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 18,7%, дуранг натижа эса 19,8% га баҳоланмоқда.
Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига «Барселона»нинг чиқиш эҳтимоли 73,5% ни ташкил этмоқда, «Ньюкасл»нинг 1/4 финалга йўл олиш имконияти эса 26,5% га тенг.













