Кириш Регистрация

Трент "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: "Улар мендан кўп медалларни тортиб олишган"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Сити" устидан ғалаба қозониш жуда ёқимли, улар мендан ва "Ливерпуль"дан Премьер-лиганинг кўплаб медалларини тортиб олишган! Бу ерга қайтиш ажойиб, менга доим бу ерда ўйнаш ёқарди. "Манчестер Сити" ҳар доим юқори даражадаги клуб бўлиб келган", — деди Трент TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Трент — "Ливерпуль" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи ўтган ёзда "Реал" сафига кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 14:47, 18.03.2026.
Ўқилди: 1484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик