Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

78 ёшли Дик Адвокат «Фейеноорд»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Дик Адвокат яна ишга қайтди. «Фейеноорд» ўз расмий сайтида 78 ёшли мутахассис мураббийлар штаби маслаҳатчисига айланганини эълон қилди.

Адвокат ушбу лавозимга 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар тайинланди. У «Фейеноорд» бош мураббийи Робин ван Персига кўмаклашади.

«Мен «Фейеноорд»га ва айниқса Робин ван Персига ушбу мавсумни яхши якунлаб олишида ёрдам бермоқчиман. Мен Робинни қарийб 20 йилдан бери биламан ва бизнинг муносабатларимиз доимо яхши бўлган. Мен бу ерда мураббий бўлган вақтимда, у собиқ топ-ҳужумчи сифатида ўз билимларини «Фейеноорд» форвардлари билан баҳам кўришни истарди. Энди эса мен уни қўллаб-қувватлашим мумкин. Буни мамнуният билан бажараман», — дея Адвокатнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Ҳозирда «Фейеноорд» Нидерландия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 17:29, 18.03.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик