Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Росеньор Маресканинг натижасини такрорлай олмади

Баҳо:
+ | -

«Челси» Лиэм Росеньор бошчилигида «ПСЖ»га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Кеча лондонликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашуви доирасида «Стэмфорд Бридж»да 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Парижда ўтган дастлабки баҳсда эса «Челси» 2:5 ҳисобида ютқазган эди.

Шу йилнинг июль ойида «Челси» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «ПСЖ»ни «3:0» ҳисобида мағлуб этган эди — ўшанда жамоани Энцо Мареска бошқарган.

Ушбу ғалаба «кўклар» учун парижликларга қарши охирги 5 та ўйиндаги ягона муваффақият бўлиб қолмоқда. Бунгача жамоалар Чемпионлар лигасининг 2015/16 йилги мавсуми 1/8 финалида тўқнаш келишган ва ўшанда «ПСЖ» ҳар икки ўйинда ҳам (2:1, 2:1) зафар қучган эди.

Киритилди: 17:46, 18.03.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик