Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

ЕЧЛ. «Бавария» яна «Аталанта»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Аталанта» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Мюнхендаги «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳужумчи Харри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида у дублни расмийлаштирди. Кўп ўтмай, Луис Диаснинг узатмасидан сўнг Леннарт Карл гол урди, 70-дақиқада эса Карлнинг ўзи Диасга голли узатма етказиб берди. Баҳс якунида меҳмонлар битта жавоб тўпини киритишди — Лазар Самарджич ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Дастлабки ўйинда ҳам «Бавария» 6:1 ҳисобида зафар қучган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра Мюнхен клуби Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олди ва у ерда «Реал» билан куч синашади.

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
19.03.2026 | 01:00
«Альянц Арена», Мюнхен

«БАВАРИЯ» — «АТАЛАНТА» — 4:1
Голлар: Ҳарри Кейн 25-пен (1:0), Ҳарри Кейн 54 (2:0), Карл 56 (3:0), Диас 70 (4:0), Лазар Самарджич 85 (4:1).

Биринчи ўйин: 6:1.

«Бавария»: Урбиг, Ким Мин Джэ, Та, Бишоф (Павич, 72), Станишич (Гнабри, 72), Горецка, Павлович (Офли, 55), Рафаэл Геррейру (Ито, 83), Диас, Карл, Кейн (Жексон, 72).

«Аталанта»: Спортьелло, Хин, Скальвини (Аханор, 83), Коссуну, Пашалич, Эдерсон (Самарджич, 57), Бернаскони, Белланова, Сулемана (Распадори, 71), Де Кетеларе (де Рон, 57), Скамакка (Крстович, 71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:40, 19.03.2026.
Ўқилди: 1342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик