Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Бухоро» - «Динамо» превьюси: Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг ўзаро 53-тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий чемпионатига старт берилган 1992 йилдан буён икки кўҳна шаҳар – Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўзаро 52 маротаба тўқнаш келган.

1992 йилдан 2000-йилларга қадар Самарқанд жамоаси «Динамо», «Мароқанд» ва «Афросиёб» номлари остида турнирда қатнашган бўлса, Бухоро жамоаси «Нурафшон» ва «Бухоро» номи остида иштирок этган.

Суперлига ва Про лига тарихидаги ўзаро ўйинларда 22 учрашувда «Бухоро», 19 ўйинда эса «Динамо»нинг қўли баланд келган. 11та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик «Динамо» томонида: 68:69. «Бухоро» ўзаро ўйинларда 77 очкога эга бўлган, «Динамо» эса 68 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг «Бухоро» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, «Бухоро»нинг тарихда «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

«Бухоро» ва «Динамо». Сўнгги 11 йиллик натижалар:

20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
2016 йил: «Динамо» Про лига
15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1
16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
2018 йил: «Динамо» Про лига
19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро» - 0:3
2020 йил: «Динамо» Про лига
20.05.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 3:1 (Про лига)
05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 1:1 (Про лига)
05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 0:2 (Про лига)
07.11.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 1:2 (Про лига)
2022 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига
2023 йил: «Бухоро» - Суперлига, «Динамо» Про лига
2024 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига;
2025 йил: «Бухоро» - «Динамо» - 2:2
2025 йил: «Динамо» - «Бухоро» - 4:1

«Бухоро»нинг Суперлигада сўнгги 3 ўйиндаги натижаси:

1-тур. Бухоро - Қўқон-1912 - 1:0
2-тур. Навбаҳор - Бухоро - 0:1
3-тур. Бухоро - Хоразм - 1:1  

«Динамо»нинг Суперлигада сўнгги 3 ўйиндаги натижаси:

1-тур. Динамо - Навбаҳор - 1:2
2-тур. Бунёдкор - Динамо - 1:2
3-тур. Динамо - Насаф - 1:1  

«Динамо» ва «Бухоро»да тўп сурганлар...

Ушбу икки жамоада тўп сурган самарқандлик ва бухоролик футболчилар талайгина. Жумладан, Олим Тиллаев, Михаил Фомин, Илҳом Юнусов, Асқар Муҳиддинов, Артём Филипосян, Баҳодир Насимов сингари самарқандлик таниқли футболчилар ўз вақтида “Бухоро”да ҳам муносиб тўп сурган бўлишса, Улуғбек Бақоев, Жамшед Саидов, Шуҳрат Файзиев, Жасур Ҳасанов сингари бухоролик футболчилар ўз вақтида “Динамо” сафида ҳам мухлислар қалбидан ўрин олган.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:31, 19.03.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик