Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Бешиктош» ва «МЮ» ўртасида дарвозабон ва ярим ҳимоячи алмашинуви юз бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Бешиктош» клуби таянч ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Sporx нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «қизил иблислар» 29 ёшли нигериялик футболчини арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бунинг эвазига улар туркиялик дарвозабон Алтай Байиндирни «Бешиктош»га таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Ндиди барча турнирларда 24 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ндиди узоқ вақт давомида Англияда фаолият юритган — у 2017 йилдан 2025 йилгача «Лестер» шарафини ҳимоя қилган. Нигериялик футболчи фақат ўтган ёзда Туркияга кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 12:59, 19.03.2026.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик