Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё ўйинларида ҳамюртимиз Шаҳзод Худойберганов оғир атлетика бўйича вазни 69 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида бешинчи натижани қайд этди.
Шаҳзод даст кўтаришда 115 кг., силтаб кўтаришда эса 144 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, иккикураш якунларига кўра 259 кг. натижани қайд этди ва 17 нафар спортчи орасида 5 – ўринни эгаллади.
Ушбу вазн тоифасида биринчи ўринга хитойлик WEI Yinting (даст кўтаришда 126 кг., силтаб кўтаришда 151 кг., умумий 277 кг.) сазовор бўлди.