Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жароҳатини даволаганидан сўнг «Барселона» сафида 8 дақиқа ўйнаган Гави терма жамоага қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Гави тиззасидаги муаммо туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг узоқ вақт майдонга туша олмади. Яқинда футболчи етти ойлик танаффусдан кейин сафга қайтди ва учрашувларнинг бирида иштирок этди — Гави «Севилья»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, 8 дақиқа ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт давомида ҳаракат қилди.

ESPN хабарига кўра, Гави Испания терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирув олиши кутилмоқда.

Агар бу маълумот тасдиқланса, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг бунга қандай муносабат билдириши қизиқ бўлади. Эҳтимол, германиялик мутахассис бундан мамнун бўлмас, чунки Гави ҳали ўйин ритмига тўлиқ кириб улгурмаган. Аввалроқ Флик Испания миллий терма жамоасида Ламин Ямалдан фойдаланиш тартибидан норозилигини билдирган эди.

Киритилди: 22:18, 19.03.2026.
Ўқилди: 1848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8047]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4647]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3492]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3485]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3119]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2540]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1870]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1810]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1733]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик