"Порту" жамоасида ўйнайдиган бразилиялик марказий ҳимоячи Тьяго Силва УEФА Европа Лигаси 1/8 финалининг иккинчи ўйинида Германиянинг "Штутгарт" жамоасига қарши майдонга тушди.
"Аждарҳолар" 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди ва нуфузли турнирнинг кейинги босқичига йўл олди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйин Силванинг профессионал фаолиятидаги 1000-баҳси бўлди.













