Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Милан» «Торино»га қарши ўйинда ўз юлдузисиз майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау Италия чемпионатининг навбатдаги тури доирасидаги «Торино»га қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда Football-Italia журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, португалиялик вингер сон мушагидаги жароҳат сабабли учрашувни ўтказиб юборади. У «россонерилар»нинг сўнгги умумий машғулотларида қатнашмаган.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Рафаэл миланликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушди. Португалиялик футболчи ўз ҳисобига тўққизта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.

Леау 2019 йилнинг август ойидан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 14:28, 21.03.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик