Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Арбелоа Мбаппе ва Беллингемнинг терма жамоага кетишига қарши эмас

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе яқиндагина тиззасидаги муаммоларни ҳал қилганига қарамай, Франция терма жамоасидан чақирув олди. Жуд Беллингем эса, жароҳатдан тикланиб, 50 кун ичида илк бор якшанба кунги ўйинда майдонга тушиши кутилаётган бўлса-да, Англия терма жамоасига жалб этилди. «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа матбуот анжуманида бунга ўз муносабатини билдирди.

— Мбаппенинг Франция терма жамоасига чақирилганига қандай қарайсиз?

— Жуда яхши. У тайёр, ўйнашга қодир ва эртага майдонга тушади. Терма жамоаларга қанча кўп ўйинчи чақирилса, шунча яхши. Бу уларнинг даражасидан далолат беради.

— Беллингемнинг Англия терма жамоасига чақирилиши-чи?

— Бу борада ҳам фикрим аввалгидек. У қайдномадан жой олади ва эртага ўйнаши керак.

— Беллингем ва Мбаппе терма жамоаларга бормай, шу ерда машғулот ўташларини истармидингиз?

— Бу менга боғлиқ эмас. Бундай футболчилар терма жамоага бормаслигини кута олмайман. Бу табиий ҳол. Мен ўзим ҳам терма жамоада ўйнаганман ва бу нима эканлигини биламан. Бу — фахр ва масъулият.

Киритилди: 18:20, 21.03.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик