Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

Баҳо:
+ | -

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

"Бу "Ман Сити" учун энг яхши оқшом бўлмади, аммо Ҳусанов ажойиб ўйин кўрсатди. У ўтган мавсумда жамоага келган пайтда бироз довдираб қолгандек кўринганди, бироқ ўшандан бери жуда катта ўсишга эришди", — деб ёзди Огден X ижтимоий тармоғида Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Сити» ва «Реал» ўртасидаги жавоб учрашувидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» икки ўйин натижасига кўра «Реал»га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасини тарк этди. Шу билан бирга, Англиянинг Manchester Evening News нашри Ҳусановга «шаҳарликлар» таркибида энг юқори баҳони қўйди.

Киритилди: 18:32, 21.03.2026.
Ўқилди: 2042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8790]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3727]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3520]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2744]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2229]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1891]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1553]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1501]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1485]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1370]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик