Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Флик Мадрид дербисини кўрадими?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» якшанба куни ўз майдонида чемпионат доирасида «Райо Вальекано»га қарши ўйин ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Шу куни кеч оқшомда «Реал» ва «Атлетико» ўртасида Мадрид дербиси бўлиб ўтади. «Кўк-анорранглилар» устози Ханс-Дитер Фликдан дербини томоша қилиш-қилмаслиги ҳақида сўрашди.

«Мадрид дербисини кўришимга ишончим комил эмас. Биз учун асосийси — «Райо Вальекано»ни мағлуб этиш. Бу осон ўйин бўлмайди. Ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозониш муҳим. Дерби бизга боғлиқ эмас — у ерда нима бўлишини кейин кўриб оламиз», — деди Флик журналистларга.

«Барселона» Ла Лигада «Реал»дан тўрт очко олдинда борган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 14:50, 22.03.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик