Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Расман: "Боруссия" Дортмунд спорт директори билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Себастьян Кель ўзаро келишувга асосан ҳамкорликни тўхтатишди. Ушбу қарор шу якшанба куни «Боруссия» раҳбарияти ва собиқ спорт директори томонидан бир овоздан қабул қилинди.

«Очиқ мулоқот давомида Себастьян Кель, Карстен Крамер (ижрочи директор) ва мен ёз фасли ўзгаришлар учун энг қулай вақт деган ягона хулосага келдик. Ҳар икки томонга тайёргарлик кўриш учун вақт бериш мақсадида, Себастьян билан шартномани зудлик билан бекор қилишга келишиб олдик», — дея тушунтириш берди клубнинг спорт бўйича бошқарувчи директори Ларс Риккен.

«Кель 2018 йилдан бери «Боруссия»да профессионал футболчилар бўлимини бошқариб келаётган эди, бу вақт ичида клуб 2021 йилда Германия Кубогини қўлга киритди. 2022 йил ёзида дортмундликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси спорт директори лавозимини эгаллади ва унинг даврида жамоа 2024 йилги Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди», — дейилади «Боруссия» расмий сайтида.

Киритилди: 17:00, 22.03.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик