Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Реал» телеканали яна ишга киришди

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг «Реал» клуби «Атлетико»га қарши дербини Федерико Вальверде майдондан четлатилгани сабабли бир киши кам бўлиб якунлади. Уругвайлик ярим ҳимоячи 77-дақиқада қўпол ўйини учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Қолган вақт ичида «қаймоқранглилар» 3:2 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

«Реал» клуб телеканали вакиллари, одатдагидек, ҳакамлар қарорига жиддий норозилик билдиришди: «Вальверденинг қизил карточкаси — бу шунчаки шармандалик. Агар «Осасуна»га қарши ўйинда нима бўлганини эсласак, нега бундай қарор қабул қилингани ва нима учун ВАР аралашмагани тушунарли бўлади», — дея RMTV баёнотидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

Вальверде 55-дақиқада «Реал»нинг иккинчи голига муаллифлик қилган эди. «Матрасчилар» дарвозасига йўлланган биринчи ва учинчи тўпларни эса Винисиус Жуниор киритди.

Киритилди: 12:34, 23.03.2026.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик