Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Вальверде дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде «Атлетико»га қарши баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Уругвайлик футболчи якшанба кунги дербининг 77-дақиқасида Алекс Баэнага нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди. Cope нашри тарқатган маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи Ла Лиганинг иккита ўйинига дисквалификация қилинади. Ярим ҳимоячи жамоасига 4 ва 10 апрель кунлари мос равишда «Мальорка» ҳамда «Жирона»га қарши кечадиган баҳсларда ёрдам бера олмайди. Ушбу ўйинлар оралиғида (7 апрель куни) «қаймоқранглилар» Чемпионлар Лигаси доирасида «Бавария»га қарши майдонга тушишади.

«Реал» «Атлетико»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Федерико Вальверде 55-дақиқада «матрасчилар» дарвозасини ишғол қилган эди.

Киритилди: 12:39, 23.03.2026.
Ўқилди: 3015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик