Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Салиба жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Вильям Салиба Франция терма жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади.

24 ёшли футболчи якшанба куни «Манчестер Сити»га қарши кечган ва «канонирлар»нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган Лига кубоги финалида иштирок этди. Учрашув тугаганидан сўнг, франциялик ҳимоячи тўпиғидан жароҳат олгани ва шу сабабли ўз миллий жамоаси ихтиёрига йўл олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар берди. «Арсенал» юлдузининг «учранглилар» таркибидаги ўрнини «Кристал Пэлас» аъзоси, илгари терма жамоада ўйнамаган Максанс Лакруа эгаллайди.

Францияликлар Бразилия (26 март) ва Колумбия (29 март) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.

Киритилди: 13:33, 23.03.2026.
Ўқилди: 1114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик