Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Дортмунднинг "Боруссия" клубига янги спорт директори тайинланди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби спорт директори лавозимига янги мутахассис тайинланганини эълон қилди. Жамоа расмий сайтининг хабар беришича, ушбу лавозимни германиялик Нильс-Оле Бок эгаллади.

40 ёшли Бок Германиянинг саккиз карра чемпиони билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У бунга қадар яқин вақтгача минтақавий мусобақаларда иштирок этган, ҳозирда эса Бундеслигага чиқишга даъвогарлик қилаётган «Эльверсберг» клубида фаолият юритган.

Бокни янги лавозимда таништириш маросими 25 март куни бўлиб ўтади. Футболчилик фаолияти давомида у Германия ўсмирлар терма жамоаси ва «Дуйсбург» клубларида тўп суришга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Себастьян Кель «Боруссия»ни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 18:39, 23.03.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик