Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"ПСЖ" Ламин Ямални ўз сафига қўшиб олмоқчи. Рекорд трансфер суммаси маълум

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва «Барселона» вингери Ламин Ямални сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Fichajes нашри.

Манба берган маълумотларга кўра, Париж клуби тахминан 350 млн евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, бу сумма жаҳон футболи тарихидаги мутлақ рекордга айланиши мумкин. «ПСЖ» раҳбарияти футболчини жамоанинг келажакдаги лойиҳаси учун асосий фигуралардан бири сифатида кўрмоқда.

«Барселона» эса дастлаб футболчини сотиш ниятида эмаслигини ва жамоани айнан унинг атрофида қуришни режалаштираётганини билдирган. Шунга қарамай, расмий таклиф келиб тушган тақдирда, клубнинг молиявий ҳолати воқеалар ривожига таъсир кўрсатиши мумкин.

Футболчининг ҳуқуқлари Каталония клубига тегишли бўлиб, эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор томонларнинг позицияси ва ёзги трансфер ойнасидаги шартнома шартларига боғлиқ бўлади.

Жорий мавсумда Ламин Ямал 40 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:56, 23.03.2026.
Ўқилди: 3493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик