Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

«Гол + пас» рейтинги: Кейн етакчи, кучли учликда «Бавария»нинг икки вакили бор

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн Европанинг кучли бешлик лигаларида «гол + пас» тизими бўйича энг яхши футболчилар рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Тегишли маълумотларни Squawka статистик портали эълон қилди.

Кейн мавсум давомида жами 36 та самарали ҳаракатни амалга оширди. Иккинчи поғонадан «Манчестер Сити» аъзоси Эрлинг Холанд (29) жой олган бўлса, кучли учликни Кейннинг жамоадоши Майкл Олисе (28) якунлаб берди.

Шунингдек, кучли ўнликка қуйидаги футболчилар кирди: Килиан Мбаппе («Реал Мадрид» — 27), Луис Диас («Бавария» — 26), Бруну Фернандеш («МЮ» — 24), Дениз Ундав («Штутгарт» — 23), Ламин Ямал («Барселона» — 23), Федерико Димарко («Интер» — 20) ва Игор Тьяго («Брентфорд» — 20).

Киритилди: 23:27, 23.03.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик