Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Игнатий Нестеров учун мавсум якунланди

Баҳо:
+-1 | -

“Металлург” – Бунёдкор” жамоалари учрашувининг 2-бўлими бошида меҳмонлар дарвозабони Игнатий Нестеров оқсоқланиб харакат қила бошлади. Шифокорлар ёрдамидан кейин ҳам вазият ўнгланмади. Ниҳоят ўйиннинг 71-дақиқасида у алмаштиришларини сўради ва майдонни тарк этди. Нестеров билан суҳбатимиз ўша кунги холатдан бошланди.

-Тиззадаги икссимон пай узилиши нималигини яхши биламан. Чунки буни ўз танамда анча олдин ҳис қилганман. Бундан 7 йил аввал ўнг тиззамда айнан шу муаммони ҳис қилгач, Германияга бориб операция қилдиргандим. Шу йилнинг май ойларида чап тиззамда худди шундай оғриқни сеза бошлагач, ҳаёлимга келган биринчи ўй “ишқилиб яна шу хол такрорланган бўлмасин” қабилида бўлди. Афсуски бу қўрқинчли ҳолат яна содир бўлди. Шунда ҳам операцияга шошилмадим. Шифокорлар билан “операция – сўнгг чора” шиори остида бирга ишладик. Машғулотларда юкламаларни камайтирдик, баъзида дам ҳам беришди. Физиотерапея усулларини қўлладик, баъзи холларда укол ёрдамида майдонга тушдим. Чунки бу мавсумда миллий термамизни ҳам, клубни ҳам жиддий мусобақалар кутиб турар, дарвоза қўрғони менга ишониб топширилгани учун ҳам футболдан чекинишга хоҳиш ва имконият йўқ эди. Аммо ахвол борган сари оғирлашди. Бекободдаги ўйинда ҳатто қадам босолмай қолдим. Чап тиззам зирқираб оғрирди. Охири мураббийлардан мени алмаштиришларини сўрадим, - деб гап бошлади Нестеров.

-Тушунишимча, навбат сўнгги чорага етиб келибди-да?
-Афсуски, шундай бўлди. Рентген суратларини Германиядаги таниш шифокорларга жўнатдик ва улар операция зарурлигини тасдиқлашди. 2 сентябрь куни Мюнхенга учиб кетаман, эртасига операция белгиланган.

-Демак, терма жамоанинг энг муҳим йиғинларида иштирок эта олмайсиз. Аввалги операция тажрибасидан келиб чиқилса, даволаниш муддати кўнгилдагидек кечса, машғулотларга қачондан қўшилишингиз мумкин?
-Одатда тикланиш босқичи 4 ойгача чўзилади, шунинг учун фақат январдан умумий гуруҳга қўшилишим мумкин. Қисқача айтганда, ушбу мавсум мен учун якун топди.

-Миллий терма жамоа ва клубдаги ҳамкасбларингга қандай бахо бера оласан? Улар ўрнингни муаммосиз тўлдира олишадими?
-Бу борада хеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Терма жамоада ҳам, клубда ҳам маҳоратли дарвозабонлар тўпланишган ва уларга ишонса бўлади. Лобановда ўйин амалиёти етарли, фақат терма жамоа ҳимоячилари “Пахтакор”дан эмаслиги боис, улар билан тезда тил топишиб олса бўлди. Зуҳуровда эса аксинча, тажрибали, узоқ муддатдан бери терма жамоада, фақат ўйин амалиёти камроқ. Терма жамоа йиғинигача “Локо” ва “Нефтчи” билан бўладиган шиддатли баҳслар бу муаммони ҳам ҳал қилади деб ўйлайман.

-Нима ҳам дердик, дардинг тезроқ шифо топшишини тилаб қоламиз. Насиб қилса, кейинги мавсумда яна майдонга қайтиб, мухлислар ишончини қозонишингда омад ёр бўлишини тилаймиз!
-Раҳмат. Ўз навбатида мухлисларга мурожаатимни етказишингизни сўрардим. Мен уларни ишончини оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Энг керакли пайтда терма жамоага ёрдам бера олмаслигимдан жуда афсусдаман ва ўзимга боғлиқ бўлмаган вазият бўлмаса-да, улардан узр сўрайман. Мени тўғри тушинишсин. Насиб қилса, юртдошларимга ҳали яна завқли онларни ҳадя қилишда ўз улушимни қўшаман деган ният ила улар билан ҳайрлашаман. Яна стадионда учрашгунча!

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:36, 21.08.2013.
Ўқилди: 8043 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.