Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Неймар 24 соат покер ўйнади

Баҳо:
+ | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймар дам олиш кунларини онлайн-покер ўйнаш билан ўтказди.

22 март куни «Сантос» «Крузейро»га қарши майдонга тушди (0:0). Неймар ушбу ўйинни ўтказиб юборди — расмий сабаб сифатида «жисмоний юкламаларни тақсимлаш» кўрсатилган.

Portal Leo Dias нашри берган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи бутун дам олиш кунлари давомида онлайн-покер ўйнаган. Жума куни у оиласи билан, шанба куни онлайн-турнирда 7 ярим соат, якшанба куни эса 9 соат давомида ўйин билан банд бўлган. Умумий ҳисобда Неймар ушбу давр ичида онлайн-покерда 24 соатга яқин вақт ўтказган бўлиб, шундан 16 соатдан кўпроғи бевосита турнир баҳсларига тўғри келган. Эътиборли жиҳати шундаки, якшанба куни Неймар айнан «Сантос»нинг ўйини бўлаётган вақтда покер ўйнаган.

Қайд этилишича, Неймар турнирда қатнашиш учун дастлабки бадал сифатида 5 минг доллардан кўпроқ пул тўлаган, кейинчалик эса «ре-энтри» (ўйиндан чиқиб кетгач, турнирга қайта қўшилиш имконияти) учун 20 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу бразилиялик юлдузнинг камида тўрт марта турнирдан чиқиб кетганини англатади.

Душанба куни Неймар онлайн-турнирда иштирок этганини тасдиқлади.

«Ҳа, мен онлайн ўйнадим. Ўз иштирокимдан жуда мамнунман, ҳаммаси жойида. Афсуски, юкламаларни тақсимлаш сабабли ўша кунлари майдонга тушмаганим учун, футболдан ташқари энг ёқтирган машғулотим — покер билан шуғулланишга вақтим бўлди. Мен кундузи ўйнадим», — деди Неймар ўз ижтимоий тармоқларига жойлаштирган видеосида.

Киритилди: 13:32, 24.03.2026.
Ўқилди: 2531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2869]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2798]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2233]

Фергюсоннинг тоби қочди [1911]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1892]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1796]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1793]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1687]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1515]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1498]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик