Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Романо «Боруссия»нинг Санчога қизиқишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ижара асосида «Астон Вилла»да тўп сураётган «Манчестер Юнайтед» вингери Жедон Санчо Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «асаларилар» ҳақиқатан ҳам Санчони қайтаришга қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда аввалроқ оммавий ахборот воситаларида ҳам хабар берилган эди. Келаётган ёзда футболчи эркин агентга айланади ва барча таклифларни кўриб чиқади. «Боруссия» 25 ёшли вингер билан шартнома имзолашга тайёр, бироқ бунинг учун молиявий шартлар бўйича келишувга эришилиши лозим.

Жорий мавсумда Санчо барча мусобақаларни ҳисобга олганда 31 та ўйинда иштирок этди, битта гол урди ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Санчонинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:09, 24.03.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик