Кириш Регистрация

Мойсес Кайседо «Реал»нинг қизиқишига жавоб қайтарди

Баҳо:
+1 | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо Мадриднинг «Реал» клуби томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Мен «Челси» афсонасига айланишни истайман. Менинг «Челси» билан шартномам бор ва бор эътиборимни ушбу клуб ҳамда Эквадор терма жамоасидаги иштирокимга қаратганман», — дея Кайседонинг сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Мойсес Кайседо 2021 йилда «Брайтон»дан «Челси» сафига 116 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўклар» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Кайседонинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:08, 24.03.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик