Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Севилья» тажрибали мутахассис билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Севилья» клуби истеъфога чиқарилган мутахассис Матиас Альмейда ўрнига тезкорлик билан ўринбосар топди. Жамоа расмий сайтининг хабар беришича, маҳаллий мутахассис Луис Гарсия Пласа клубнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Пласа билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Мураббийнинг мавсум қолган қисмидаги асосий вазифаси — «Севилья»нинг Ла Лигадаги ўрнини сақлаб қолишдан иборат.

Илгари Пласа «Вильярреал» ва унинг ўринбосарлар жамоасида ишлаган, «Леванте», «Мальорка» ҳамда «Алавес» жамоаларини Примерага олиб чиққан, шунингдек, хорижда (Хитой ва Саудия Арабистонида) ҳам ўз кучини синаб кўрган. 2025 йилнинг кузида у Москванинг «Спартак» клубига бош мураббийлик учун номзод сифатида кўриб чиқилган эди.

29 тур якунларига кўра, «Севилья» 31 очко билан 15-ўринда бормоқда. Хавфли ҳудуд (қуйи лигага тушиб кетиш зонаси) эса жамоадан 3 очко пастда жойлашган.

Киритилди: 23:17, 24.03.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик