Кириш Регистрация

«Атлетико» ҳужумчиси ҳеч қачон «Реал»га ўтмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+1 | -

«Атлетико» ҳужумчиси Жулиано Симеоне ҳеч қачон «Реал»га ўтмаслигини маълум қилди.

«Ривер Плейт» тарбияланувчиси берган интервьюсида ҳатто клуб президенти Хуан Роман Рикельме қўнғироқ қилган тақдирда ҳам, «Бока Хуниорс»дан бўладиган таклифни қабул қилмаслигини тан олди.

«Бу худди «Реал»га ўтишим билан бир хил гап... Мен ҳеч қачон «Реал»да ўйнамаган бўлардим. Агар Флорентино Перес қўнғироқ қилса ҳам, «йўқ» деб жавоб бераман, қасам ичаман. Бунинг иложи йўқ. Ҳеч қандай фоизда бундай бўлиши мумкин эмас», — деди Симеоне.

Жулиано — «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли. Футболчи 2022 йилнинг апрель ойидан бери «матрасчилар»нинг асосий жамоасида тўп суриб келмоқда.

Киритилди: 23:27, 24.03.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик