Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" трансфер мақсадларидан биридан воз кечади

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэснинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш эҳтимоли жуда паст.

Яқинда матбуотда «қизил иблислар»нинг бразилиялик футболчи бўйича музокараларида илгарилаш кузатилаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Журналистлар Крис Уилер ва Нэйтан Солтнинг маълумотларига кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди: «МЮ» келаётган ёзда ушбу хавбек учун курашиши даргумон. «Қарғалар» эса ҳатто Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаган тақдирда ҳам, ўз етакчисини жамоада олиб қолишга қатъий қарор қилишган.

Transfermarkt баҳосига кўра, Бруно Гимараэснинг қиймати 75 миллион еврони ташкил этади. 28 ёшли футболчининг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 08:25, 25.03.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик