Кириш Регистрация

Гвардиола Фликнинг «Барселона»сидан ҳайратда

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»нинг Ханс-Дитер Флик қўл остидаги ўйинидан ҳайратда эканини билдирди.

«Кўк-анорранглилар» ёрқин ҳужумкор услубда ўйнамоқда ва «шаҳарликлар» устозининг фикрича, бу ташқи кузатувчига манзур бўлмаслигининг иложи йўқ.

«Имкон топдим дегунча Фликнинг «Барселона»си иштирокидаги ўйинларни томоша қиламан, чунки бу завқ бағишлайди. Баъзан биз ҳамма нарсани ҳаддан ташқари мураккаблаштириб юборамиз, бироқ, охир-оқибат, кинога ёки яхши ресторанга борганингда шунчаки ҳордиқ чиқаришни хоҳлайсан. Айтинг-чи, «Барса»нинг ўйинидан завқланмаган бирор ҳолат бўлганми?» – дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Football Talk.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис 2008 йилдан 2012 йилгача Каталония клубида ишлаган. Флик эса бу лавозимни 2024 йилда эгаллади.

Киритилди: 11:55, 25.03.2026.
Ўқилди: 308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик