«Тоттенхэм» томонидан «Бавария»дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Жоау Палинья бўлажак мавсумлар оралиғида янги клубга ўтиши мумкин.
«Шпорлар» португалиялик футболчини сотиб олишга шошилмаяпти — мавсум якунланганидан кейин унинг Мюнхенга қайтиши эҳтимоли анча юқори. «Бавария» ҳам ярим ҳимоячига ишонч билдирмаяпти, шу сабабли, агар «Тоттенхэм» келишувдан воз кечса, уни Премьер-лиганинг бошқа бир вакилига сотиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда журналист Кристиан Фальк. Тахминларга кўра, Англияда Бундеслига грандининг талабларини қондира оладиган ва 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истовчилар етарлича топилади.
Жоау Палинья «Тоттенхэм» сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида футболчининг қиймати 18 млн евро деб баҳоланган.













