«Наполи» ҳужумчиси Расмус Хёйлунд «Манчестер Юнайтед»дан Италия клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.
«Қайсидир паллада ҳаммаси тугагандек туюлганди. Бу ерда, «Наполи»да мен футболга бўлган муҳаббатимни қайта кашф этдим. Ҳатто Данияда ҳам мендан умид узишганди, лекин мен ишонишдан асло тўхтамадим», — деди Хёйлунд TV2 телеканалига берган интервьюсида.
«Наполи» ёзги трансфер ойнасида Хёйлуннни «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олган эди. Неаполликлар таркибида 23 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Хёйлунднинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













