«Ливерпуль» раҳбарияти ўтган ёзда ҳужумчи Александер Исак ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцни сотиб олиш орқали қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг келажакдаги кетиши билан боғлиқ муаммони қисман ҳал қилдик деб ҳисобламоқда. Ушбу футболчиларнинг трансфери жамоа ҳужум чизиғини қайта қуришдаги асосий қадам сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист Асим ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар ёзда янги вингер сотиб олинганидан кейин 33 ёшли юлдузнинг кетиши билан боғлиқ масалани тўлиқ бартараф этишни кутишмоқда.
Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида 33 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 435 та ўйинда иштирок этиб, 255 та гол ва 122 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













