"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўзининг тажовузкор ўйин услуби ҳақида гапирди.
"Агар сиз яккама-якка вазиятларда устунлик қилишни истасангиз, одобли йигит бўла олмайсиз. Ҳужумчиларга жиддий босим ўтказиш керак.
Акс ҳолда, мен "Реал Мадрид"да бўлмасдим, икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмаган бўлардим ва миллий терма жамоам учун шунча кўп ўйин ўтказмаган бўлардим", деди Рюдигер.













