Кириш Регистрация

Нидерландияда ЖЧ-2026 ни бойкот қилиш таклиф этилмоқда: 171 мингдан ортиқ имзо тўпланди

Баҳо:
+7 | -

Шу ёзда Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши керак. Нидерландиялик журналист Теун ван де Кёйнен мундиални бойкот қилиш чақириғи билан петиция бошлади.

Петицияда айтилишича, Нидерландия терма жамоаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсати, жумладан, америкаликларнинг бошқа мамлакатлар ишларига «тажовузкор аралашуви» туфайли Жаҳон чемпионатига бормаслиги керак.

RTL Nieuws хабарига кўра, петицияни аллақачон 171 мингдан ортиқ киши имзолаган. Эндиликда ушбу ҳужжат парламент томонидан кўриб чиқилиши керак.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Нидерландия терма жамоаси Япония ва Тунисга қарши баҳс олиб боради. «Тўқ сариқлар»нинг яна бир рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Киритилди: 18:19, 25.03.2026.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик