Кириш Регистрация

«Реал» ва «Ливерпуль» Майкл Олисе учун рекорд суммаларни таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Бир йўла бир нечта топ-клублар «Бавария» вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

MatchDay Central нашрининг хабарига кўра, «Реал Мадрид» франциялик футболчининг трансфери учун тахминан 165 миллион евро тўлашга тайёр. «Ливерпуль» эса Олисени шу ёзда жамоани тарк этадиган Муҳаммад Салоҳнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Мюнхен клуби вингери учун «қизиллар» 200 миллион евро сарфлашга тайёр эканликлари айтилмоқда. Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳам Олисега қизиқиш билдирмоқда, бироқ «шаҳарликлар» ҳозирча аниқ таклиф билан чиқиш борасида бир қарорга келишмаган.

Қайд этилишича, франциялик футболчининг сотувидан жуда катта маблағ ишлаб олиш мумкин бўлса-да, «Бавария» Олисенинг трансфери бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмоқчи эмас.

Киритилди: 18:46, 25.03.2026.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик