Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

АПЛ клуби футболчиси ЙТҲга учради — машина ағдарилиб кетди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси клуби футболчиси жума куни эрталаб йўл-транспорт ҳодисасига учради. Авария «Халл Сити»нинг машғулот базаси яқинида содир бўлган. Сорба Томас, катта эҳтимол билан, ўша пайтда клуб базасига йўл олган. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

«Йўлбарслар» мухлислари воқеа жойидан тарқалган тасвирларни кўриб жиддий хавотирга тушди. Чунки Land Rover Defender автомобили ағдарилиб, том қисми билан ерга тушган эди.

Бироқ «Халл Сити» клуби мухлисларни хотиржам қилди — Томас автомобилдан ҳеч қандай жароҳатсиз чиқиб олган.

Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Сорба Томас куз бошида «Сток Сити»дан «Халл Сити»га кўчиб ўтган. Шундан бери ҳужумчи янги жамоаси сафида икки ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 18:36, 11.09.2026.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик