Кириш Регистрация

"Ювентус" нидерландиялик ярим ҳимоячисига нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Тён Копмейнерс шу ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи Турин клубининг режаларига кирмаяпти. «Ювентус» 28 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида 30–35 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Тён Копмейнерс 2024 йилда «Аталанта»дан «Ювентус»га 58 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Турин клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда голландиялик футболчи барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Копмейнерснинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:57, 25.03.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик