Кириш Регистрация

Осимхен "Барса" учун "Б" вариантга айланди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида янги ҳужумчи сотиб олишни ўз олдига мақсад қилган.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, «кўк-анорранглилар»нинг асосий трансфер нишони «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бўлиб турибди. Агар каталонияликлар аргентиналик футболчининг трансферини амалга ошира олишмаса, «Барселона» учун «Б режаси» — «Галатасарой» аъзоси Виктор Осимхен бўлади. Клуб мутасаддиларида фақат нигериялик футболчининг характери борасида шубҳалар мавжуд.

Виктор Осимхен 2025 йилда «Наполи»дан «Галатасарой»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Туркия клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 29 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:08, 25.03.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик