Кириш Регистрация

"Атлетико" Гризманнга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Антуан Гризманн ўрнига номзод излашни бошлади. Кеча, 24 март куни франциялик футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин фаолиятини «Орландо Сити»да давом эттириши расман эълон қилинди.

Fichajes нашрининг хабарига кўра, «матрасчилар» «Ливерпуль» вингери Коди Гакпони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ ОАВда «қизиллар» шу ёзда голландиялик футболчи билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Коди Гакпо 2023 йилда ПСВдан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда голландиялик футболчи «қизиллар» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:55, 25.03.2026.
Ўқилди: 1261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик