Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Расман. Сенегал Спорт арбитраж судига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Африка миллатлар кубоги–2025 финали атрофидаги можаро янги босқичга чиқди. Сенегал футбол федерацияси Спорт арбитраж судига расмий апелляция топширди.

Маълум қилинишича, сенегалликлар Африка футбол конфедерацияси қарорига норозилик билдирмоқда. Ушбу қарорга кўра, Сенегал терма жамоаси финалдаги ғалабадан маҳрум этилган ва техник мағлубият ёзилган эди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси 2026 йил 18 январь куни Рабат шаҳрида Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўртасида ўтганди. Асосий вақт охирида сенегаллик футболчилар ўз дарвозасига белгиланган пенальтига норозилик сифатида майдонни тарк этган. Тахминан 15 дақиқалик танаффусдан сўнг улар майдонга қайтишган ва Браим Диас ижро этган пенальтини Эдуар Менди қайтарган.

Қўшимча вақтда эса Папе Гуйе томонидан урилган гол Сенегалга ғалаба келтирганди. Бироқ 18 март куни Марокаш футбол федерацияси апелляцияси қаноатлантирилиб, натижа бекор қилинди ва Марокаш ғолиб деб эълон қилинди.

25 март куни Спорт арбитраж суди томонидан рўйхатга олинган янги апелляцияда Сенегал томони CAF қарорини бекор қилиш ва ўзларини турнир ғолиби сифатида тан олишни талаб қилмоқда. Ҳозирча ишни кўриб чиқиш санаси белгиланмаган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:39, 25.03.2026.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик