Кириш Регистрация

Мбаппе ва Nike музокаралари боши берк кўчага кириб қолди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Nike бренди билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, RMC Sport хабарига кўра, бу жараён шерикликнинг тўхтатилиши билан якунланиши ҳам мумкин.

Мбаппенинг Nike билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Ҳужумчи билан шартнома имзолаш учун аллақачон бир қанча компаниялар, жумладан, Under Armour кураш бошлаган. Le Parisien нашрининг маълумотларига кўра, Adidas компанияси ҳам ушбу келишувдан манфаатдор.

Вазиятга яқин бўлган манбанинг сўзларига кўра, француз футболчисининг молиявий сўровлари ва Nike таклифи ўртасида «жуда катта фарқ» мавжуд.

Ўтган йилнинг декабрь ойида RMC Sport футболчининг маош бўйича талаблари, унинг даражасидаги бошқа ўйинчилар каби, ўнлаб миллион еврони ташкил этиши ҳақида ёзган эди. Унинг кейинги шартномаси, меҳнат қилаётган компанияси Nike бўладими ёки бошқаси, яна рекорд даражадаги келишувга айланиши мумкин.

Киритилди: 22:52, 25.03.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик