Кириш Регистрация

Фабрицио Романо Кристиан Ромеронинг «Реал» ёки «Барса»га трансфери нега қийинлашганини айтди

Баҳо:
+ | -

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Тоттенхэм» марказий ҳимоячисининг Испания топ-клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Манбанинг хабарига кўра, жамоа сардорида «шпорлар» раҳбарияти билан «жентльменлик» келишуви бўлган: агар Мадриднинг «Реал», «Атлетико» ёки «Барселона» клубларидан муносиб таклиф тушса, Лондон клуби уни кўриб чиқиши шарт эди. Бироқ, Романонинг аниқлик киритишича, бу оғзаки келишув «Тоттенхэм»ни аллақачон тарк этган Даниэль Леви даврида амал қилган. Эндиликда бу келишув ўз кучини йўқотган — клуб аввал тахмин қилинганидек 60 миллион евродан юқори бўлган таклифларни қабул қилишга мажбур эмас.

Transfermarkt портали Ромеронинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 05:17, 26.03.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик