Кириш Регистрация

Барелла «Интер»даги келажагини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Бир қатор клублар «Интер» ярим ҳимоячиси Николо Бареллани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ОАВдаги миш-мишларга қарамай, ҳозирда хавбекнинг яқин орада жамоадан кетишига ишора қилувчи ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Аввалроқ «Ньюкасл» ва Саудия Арабистони клублари футболчига қизиқиш билдирган эди, бироқ Барелланинг ўзи ҳеч қачон «Интер»ни тарк этишни истамаган.

Николо Барелла 2020 йилда «Кальяри»дан «Интер»га 32 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:32, 26.03.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик