Машҳур футбол сеҳргари, бразилиялик Роналдиньо ўз фаолияти давомида Европанинг Франция, Испания ва Италия каби лигаларида тўп сурган бўлса-да, ҳеч қачон Англия чемпионатида ўйнамаган.
Бироқ шу йилнинг май ойида унда Англия стадионида майдонга тушиш имконияти пайдо бўлади. Роналдиньони «Сандерленд» клуби таклиф қилди. Клуб АПЛ мавсуми якунланиши билан ўртоқлик учрашуви ташкил этишга қарор қилган.
Ушбу хайрия учрашуви 2026 йил 25 май куни бўлиб ўтади. Роналдиньодан ташқари майдонда ўтмишнинг бошқа юлдузлари — Жермейн Дефо, Жибриль Сиссе, бразилиялик Андерсон ва бошқаларни ҳам кўриш мумкин бўлади.













