"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жанлука Симеоне отаси ҳақида гапирди.
"Стол атрофида биз фақат футбол ҳақида гаплашамиз. Отам ютқазишни ёмон кўради ва ҳеч қачон осонликча таслим бўлмайди, ҳатто стол ўйинларида ёки карталарда ҳам. У шафқатсиз.
Унинг уйида ҳеч ким ҳеч қачон ғалаба қозонмайди - на болалари, на дўстлари. У ўзини исботлаш учун икки баравар кўп ишлайди", деди Жанлука Симеоне.













